Польшада полициячи мухлисни ўлдириб қўйиши туфайли оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Спорт 03 Май 2015 963
Фабрика Форматов328AD60054B3AA87 Kun.uz: Польшанинг Кнурув шаҳрида 200 нафардан ортиқ футбол мухлиси иштирокида оммавий тартибсизлик келиб чиқди. Бунга фанатлардан бирини полициячи отиб ўлдириб қўйгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Iknurow портали хабар берган. Хабарда айтилишича, бу ҳодиса маҳаллий "Конкордия" жамоаси ва Радзенкувнинг "Рух" жамоалари ўртасидаги ўйини вақтида содир бўлган. Биринчи тайм вақтида меҳмон жамоа мухлислари мезбонларнинг фанатлари тазйиқидан қочиб, майдонга тушиб кетган. Бу вақда стадион сухандони одамларни тартибга чақирган, аммо полициячилардан бири шошилиб, резинали ўқ отиш орқали мухлислардан бирини отиб ўлдириб қўйгач, аҳвол кескинлашиб кетган. 27 ёшли жабрланувчига майдоннинг ўзида биринчи тиббий хизмат кўрсатилган, аммо у шифохонага етказилгач, оламдан ўтган. Бу фожиадан ғазабланга юзлаб одамлар Кнурув шаҳридаги шифохона ва полиция маҳкамаси олдида намойишлар ўтказишган. Полиция маҳкамаси олдида икки томон ўртасида жиддий тўқнашув рўй берган, намойишчилар Молотов коктейллари орқали ҳужум қилишлари оқибатида бир қанча полициячи жароҳатланган. xab-
Кўпроқ янгиликлар