2014-09-15_30_pu6 Kun.uz: Россия президенти Владимир Путин шарқий йўналиш бўйича Хитойга газ етказиб бериш борасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда қонунлар ҳақидаги ахборотлар сайти хабар бермоқда. Қонун Давлат думаси томонидан 24 апрелда қабул қилинган ва Федерация Кенгаш томонидан 29 апрелда тасдиқланган. РФ ва Хитой ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги келишув 2014 йилнинг октябрида Москвада имзоланган эди. Шарқий йўналиш бўйича газ етказиб бериш 2019 йилдан 5 млрд куб метр миқдорида бошланади ва 2024 йилга бориб унинг кўлами 38 млрд куб метргача етказилиши режалаштирилган. Шунинг учун, ушбу табиий газ Ёқутистон ва Иркутск вилоятларидаги янги Чаяндинск ва Ковиктинск манбалари базасида етказиб берилиши кўзда тутилган. Келишув яқин 40 йилга мўлжалланган. 2014 йилнинг 21 майида “Газпром” ва Хитойнинг CNPC компаниялари мазкур йўналиш бўйича йилига 38 млрд куб метр газ етказиб беришга келишган. xab-2