big_foto_2 Kun.uz: Шаҳрисабздаги Тагичинор ва Гулистон маҳаллалари ҳудудидан Темурийлар даврига мансуб сангтарошлик намуналари ҳамда қурилиш ашёлари топилди. Улардан бири ҳозиргача яхши сақланган қабртошдир. Ундаги битиклар ўрганилганда, у Умар Шайх Мирзонинг ўғли Саййид Аҳмад Мирзога тегишли эканлиги маълум бўлди. "Кейинги йилларда Шаҳрисабз шаҳрининг Темурийлар ҳукмронлиги йилларидаги тарихий топографиясини аниқлаш, ўз даврида шаҳар ўтмишида алоҳида аҳамият касб этган шахслар фаолиятини ўрганиш мақсадида қатор археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ҳудудда X-XIV асрларда масжид бўлган. Айни пайтда тарихий ашёларни тадқиқ этиш орқали қимматли маълумотларни қўлга киритаяпмиз", — дейди Қашқадарё вилояти ўлкани ўрганиш музейи директори Баҳодир Мамадиев. Маълумот учун, 1996 йилда археологик қазишмалар жараёнида айнан шу ерда X-XIV асрларга оид пишган ғиштлардан терилган йўлак ва кулоллик буюмлари топилган эди. xab-2