Суарес: «Месси Неймарга пенальтини тепишга бериб, жамоани ўзидан устунроқ қўйишини кўрсатди”

Спорт 03 Май 2015 883
Luis-SuarezMessi.jpg.pagespeed.ce.Y6hVmU1u4B Kun.uz: “Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Кордоба” устидан ғалаба қозонилган ўйин (8:0) ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Мен киритилган тўплардан, айниқса жамоа учун мамнунман, чунки биз чемпионатда етакчилик қилаётганимиз учун бу жуда муҳимдир. Менга бошида “Барселона”да мослашишим учун бироз вақт талаб этилди. Бироқ голлар уришни бошлашимни билардим. Дўстларим ва оилам мени қўллаб-қувватлаб туришди. Тиришқоқлик билан ишлаб, ҳар доим ўйнаганимдек ўйнасам, омадим келишини билардим. Месси Неймарга пенальтини тепишига ижозат бериб, ажойиб ҳаракат қилди ва жамоани, ўз шерикларини ўзидан устунроқ қўйишини намойиш қилди”, деб айтди уругвайлик футболчи. xab-
Кўпроқ янгиликлар