Тошкентда уруш фахрийсининг 100 йиллик таваллуд аёмига “Ғалабанинг 70 йиллиги” медали топширилди

Ўзбекистон 03 Май 2015 1196
1062211261 Kun.uz: 2 май кунида Тошкентда истиқомат қилувчи россиялик уруш фахрийси Николай Семиковга унинг 100 йиллик таваллуд аёмида Россия томонидан чиқарилган “70 лет Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 гг” (“1941-45 йиллардаги Улуғ ватан урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги”) медали топширилди. Семиковнинг юбилей туғилган кунида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев унга ушбу медални топширди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг унга йўллаган табрик мактубини тақдим қилди, деб хабар берилмоқда элчихона матбуот баёнотида. “Юз ёш – бу Ватаннинг равнақи йўлида кўп йиллик яратувчилик фаолиятига хулоса ясовчи ҳаётдаги муҳим чегарадир. Россия Семиков авлодининг жасоратига чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик изҳор қилиб қолади”, деб айтди Тюрденев фахрийни тақдирлаш маросимида. Тюрденев “фахрийнинг узоқ ва муносиб ҳаёти ҳақли равишда холис ва фидокорона меҳнат, барчамиз ва айниқса ёшлар учун асл маънавий қадриятларга ўрнак бўлади”, деб таъкидлаб ўтди. Николай Михайлович Семиков Москва учун жанг иштирокчиси ҳисобланади. У Можайск остидаги жанглар пайтида оёғидан маҳрум бўлиб, Тошкентдаги ҳарбий госпиталда даволангач, Тошкентда қолишга қарор қилган. xab-2
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар