Хитойлик аскарлар Непалдаги зилзила талофатларига қарши курашади

Жаҳон 03 Май 2015 822
bc3d8f1c-6368-4442-b760-9d2bcdb06288-1020x682 Kun.uz: Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет автоном ҳудудидаги ҳарбий бўлинмалар зилзила жабрланувчиларига ёрдам бериш мақсадида Непалга юборилади. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатган. Хабарда айтилишича, бу ҳаракатлар икки давлатнинг тегишли келишуви асосида амалга оширилади. Маълум бўлишича, Хитой ва Непал ҳукумати вакиллари бироз олдинроқ шу масала хусусида непалликлар илтимосига кўра учрашув ўтказган. Эслатиб ўтамиз, Непалда 25 апрелда эрталаб 7,9 магнитудали зилзила рўй берди. Унинг маркази мамлакат пойтахти Катмандудан шимоли-ғарбий томон 82 километр узоқликда жойлашган, ўчоғи эса 15 километр чуқурликда ётган. Бир кун ўтиб, Непалда яна бир қатор афтершоклар содир бўлган, улардан энг кучлисининг магнитудаси 6,7 баллни ташкил қилган. Охирги маълумотларга кўра, зилзилада ҳалок бўлганлар сони 7040 нафар кишини ташкил этмоқда. xab-4
Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар