CEBaed3WEAANKCF Kun.uz: Хорватия пойтахти Загреб шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Динамо" жамоаси муддатидан олдин керакли очколарни жамғариб бўлган ҳолда чемпионликка эришди. Жамоа Хорватия чемпионати якунланишига 4та тур қолганида "Сплит" жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этиш эвазига очколари сонини 80тага етказди ва рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Турнир жадвалида айни вақтда иккинчи ўринда қолаётган "Риека" жамоасида 65 очко мавжуд ва энди улар кейинги ўйинларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар пешқадамга ета олмасликлари маълум бўлди. Маълумот учун, бу чемпионлик жамоа тарихидаги 17-чемпионлик бўлди. xab-