raul-y-ministro-japones-er Kun.uz: Япония Кубада Рауль Кастро томонидан амалга ошириладиган иқтисодий ислоҳотларни молиявий томондан қўллайди. Бу ҳақда Noticias Martí хабар берди. Куба пойтахти Гавана шаҳрига расмий сафар уюштирган Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисидо шу ҳақда маълум қилган. "Биринчи навбатда, биз Кубадаги иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишига молиявий кўмак берамиз ва ҳамкорликнинг янгича шаклини йўлга қўямиз", дейди вазир. У шунингдек, Япония Куба билан узоқ муддатга бизнес соҳаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлишини таъкидлаб ўтган. Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ, Буюк Британия ҳам кубаликларга иқтисодий лойиҳалар учун 400 млн доллар ажратиши маълум қилинганди. xab-1