1048989464

Kun.uz: АҚШ давлат котиби Жон Керри минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказиш мақсадида Саудия Арабистони ва Францияга сафар уюштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги АҚШ давлат департаменти вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. Агентлик эълон қилган маълумотларга қараганда, айни кунларда Керри Кенияда, кейинроқ у Жибутига йўл олади. Давлат котибининг ар-Риёдга ташрифи шу ҳафтанинг чоршанба кунига мўлжалланган, шундан сўнг у Парижга йўл олади. АҚШ давлат департаменти расмий вакили Мари Харфнинг баёнотига кўра, Жон Керри сафар доирасида Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги Кенгашига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, умумминтақавий муаммолар, шунингдек, хавфсизлик масалаларида музокаралар ўтказади.