Kun.uz: Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари 4 майда Яман жанубидаги Адан шаҳри аэропортига 150 та авиазарба берди, деб хабар бермоқда “Associated Press” агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, Сано ва Худайдо шаҳридаги аэропортлар ҳам бомбардимон қилинган. Бундан ташқари, мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Мариб ва Саад вилоятларидаги исёнчилар жойлашган ўринларга ҳам авиазарбалар берилган.

Расмий маълумотларга кўра, Яман шаҳарларига берилаётган авиазарбалар оқибатида 1,2 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, бир неча минг тинч аҳоли яраланди, ўнг минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. Мамлакат инфратузилмаси барбод бўлган, аҳоли инсонпарварлик ёрдамига катта эҳтиёж сезмоқда. Халқаро ташкилотлар ёқилғи етишмаётгани ва доимий равишда жанг олиб борилаётгани сабабли инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда қийналмоқда.