samsung-galaxy-ace-style-lte.jpg.pagespeed.ce.G0gjOdmqxX

4 май 2015, Тошкент. Алоқа оператори Beeline олдиндан тўлаш ҳисоблари тизимининг мавжуд бўлган ва янги абонентлари учун янги акцияни эълон қилди. «Замонавий смартфон Samsung Galaxy Ace 2 учун $1» акцияси доирасида 13 та смартфон ўйналади.

«Акция республиканинг барча вилоятларини қамраб олиб, Beeline‘нинг барча абонентлари унинг иштирокчиларига айланиши мумкин, шу билан бирга, энди уланган абонентлар ҳам, – деб изоҳ беради Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Танловнинг шартлари ниҳоятда ойдин, ҳар битта иштирокчи замонавий гаджетни ютиб олиш имкониятига эгадир. Ғолиблар 22 май куни ютуқни ўйнаш давомида аниқланади, бунда «Ўзбегим таронаси» радиосига эфир давомида қўнғироқ қилиб тушган тингловчилар бахтли рақамларнинг биттадан сонини айтадилар».

Акцияда иштирок этишни активация қилиш учун абонентлар *110*2015# USSD кодини теришлари керак, бу шунингдек тақдим қилинадиган бонусни кафолат қилади: тармоқ ичида чиқиш қўнғироқларига 15 дақиқа, Ўзбекистон бўйича чиқиш учун 15 та SMS ва 15 Mb интернет-трафик. Кодни активация қилиш нархи – 1$. Ютуқ ўйналишининг натижалари компаниянинг расмий сайтида эълон қилинади.

Батафсил маълумотлар www.beeline.uz сайтида.