283E89EA00000578-3066241-image-a-3_1430665588246 Kun.uz: Буюк Британияда шаҳзода Уильямнинг оиласида иккинчи фарзанд туғилгани шарафига 10 мингта 5 фунт стерлинг қийматдаги танга зарб этилади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда. Нашрнинг таъкидлашича, қироллик зарбхонаси 40 грамм оғирлик ва 88 пробадаги олтиндан 500та танга зарб қилади. Қолган тангалар эса 28 грамм оғирликдаги кумушдан ясалади. Танганинг бир тарафида Британия қироличаси Елизаветанинг ён томондан кўриниши, бошқа томонида эса лилия гули тасвирланади. Шунингдек, фарзандлари янги малика билан бир кунда туғилган оилаларга 2 мингдан зиёдроқ кумуш пенни совға қилиш мўлжалланмоқда. Эслатиб ўтамиз, қизча 2 май куни эрталаб дунёга келди. У Кембриж маликаси унвонини олади ва Британия тахтига ворислар навбатида буваси, отаси ва акасидан кейин 4-ўринни эгаллайди. 28439E2C00000578-3066241-A_limited_edition_5_coin_has_been_created_by_The_Royal_mint_to_m-a-2_1430665515833 xab-2