56840

Kun.uz: Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман ўз лавозимида қолмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

Либерманнинг айтишича, унинг “Исроил бизнинг уй” партияси коалицион келишувларда ўзи талаб қилган бандлардан бирортасини ҳам кўрмаган.

“Ҳукуматнинг келажаги миллий манфаатлар йўлида эмас, балки оппортунистларга хизмат қилади”, деб айтди Либерман.

Аввалроқ, Либерман партиясининг сайловолди ролигида россиялик қўшиқчи Андрей Макаревич суратга тушгани маълум қилинганди.

uy