018140

Kun.uz: Норвегиянинг ғарбий қирғоғида НАТО альянси кучларининг Dynamic Mongoose 2015 (“Ҳаракатчан мангуст 2015”) номли кемаларга қарши ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Манёврлар 14 майга қадар ўтказилади. Унга 20 дона техник восита, шу жумладан сув ости кемалари ва самолётлар жалб қилинган. Шунингдек, машғулотларда 10 мамлакатдан ташриф буюрган 5 минг ҳарбий хизматчи иштирок этади. Улар ичида НАТОга аъзо бўлмаган Швеция ҳарбийлари ҳам бор. Reuters агентлигининг маълум қилишича, машғулотларда Норвегиянинг кемаларга қарши мудофаага мўлжалланган “Фритьоф Нансен” фрегати иштирок этади. Dynamic Mongoose машғулотлари 2012 йидан буён ўтказилади. Ундан кўзланган асосий мақсад душман субмариналарини аниқлаш ва йўқ қилишдир. 2014 йилда ўқувларда 8 мамлакат ҳарбий хизматчилари, 10та кема, 3 субмарина, 3 дона патруль самолёти ва вертолёти қатнашган.