Нурлан Нигматулин Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари этиб қайта тайинланди

Жаҳон 04 Май 2015 769

00150

Kun.uz: Нурлан Нигматулин яна бир бор Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари этиб тайинланди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланган тегишли фармон Оқ Ўрданинг расмий сайтида эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Остонада қайта сайланган президентнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Шундан сўнг давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ваколатининг тугаши муносабати билан “Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Бош вазирлик лавозимига Назарбоев Карим Масимов номзодини таклиф қилди. Мажлис депутатлари бу номзодни маъқуллади. Шунингдек, барча вазирлар ҳам ўз ўринларини сақлаб қолди.

Кўпроқ янгиликлар