"Ўзбекистон ― бахтли болалар мамлакати" сериясидан © ЎзА Ўзбекистон ҳукумати 25 апрель куни мамлакат аҳолисини соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда. Қарорга мувофиқ ташкил этилган республика комиссияси уч ой муддат ичида Аҳолининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар мажмуаси ва концепциясини ишлаб чиқади. Қарорга мувофиқ, кейинги давр мобайнида аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом овқатланиш борасида тушунтириш ва ташвиқот ишлари кучайтирилади, овқатланиш билан боғлиқ касалликларни камайтириш учун таълим дастурлари ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хомашёси учун техник регламентлар ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган. Қонунчиликда белгиланган талабларга номувофиқ ва қўлбола озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарганлик учун ишлаб чиқарувчиларнинг жавобгарлиги кучайтирилади. xab-