[caption id="attachment_22599" align="alignnone" width="620"]Теннис © Daryo.Uz [/caption] Қозоғистонда хотин-қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) тақвимига кирувчи турнир якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Мусобақанинг жуфтликлар ўртасидаги баҳсларида иштирок этган ёш ўзбекистонлик ёш теннисчилар Альбина Хабибулина ва Полина Меренкова юксак савиядаги ўйин намойиш этиб, халқаро турнир ғолибига айланди. Ўзбекитсонликлар дастлаб қозоғистонлик Гўзал Айнитдинова ва россиялик Алина Золотаревани, чорак финалда украиналик Катя Маликова ва россиялик Александра Поспеловани, ярим финалда беларуслик теннисчилар Виктория Мун ва Вера Сакалоуская жуфтлигини енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу турнирда яна бир ўзбекистонлик теннисчи Влада Екшибарова ва россиялик Дарья Лодикова биринчи даврада ўзбекистонлик ёш теннисчилар Алина Газизова ҳамда Амина Мухаметшинани, қозоғистонлик Камила Керимбаева ва россиялик Любовь Васильевани, россиялик Ирина Лидковская ва беларуслик Полина Пеховани мағлубиятга учратди. Финал учрашувида Альбина Хабибулина ва Полина Меренкова мусобақанинг энг кучли жуфтлиги дея эътироф этилган Влада Екшибарова ва Дарья Лодиковага қарши кортга чиқди. Ўзбекистонлик ёш теннисчилар кучли ўйин намойиш этиб, тажрибали рақибаларини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди.