Россия Никарагуада фазовий қурилмаларини жойлаштираётгани АҚШни ташвишга солмоқда

Жаҳон 04 Май 2015 844
1042674543 Kun.uz: АҚШ ўзининг чегараларидан унча узоқ бўлмаган Никарагуа мамлакати ҳудудида Россиянинг йўлдош кузатув станциясининг жойлаштирилишига хавотир билан қарамоқда, деб ёзмоқда Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашри. Никарагуа миллий ассамблеяси Никарагуа ҳудудида тинчлик мақсадларида йўлдош кузатув станциясининг жойлаштирилишига рози бўлди. Тегишли ҳужжат тажрибавий маълумотларни биргаликда олиш, қурилмадан фазовий фаннинг турли соҳаларида фойдаланиш, фазовий технологиялар, шу жумладан, йўлдошларни ишлатишни назарда тутади. Келишувда Никарагуа томонидан фазовий қурилмаларни ўрнатиш учун майдонлар тақдим қилиш назарда тутилган. Бироқ АҚШ ўз ҳудудлари яқинида ўрнатилаётган бу қурилмаларга шубҳа билан қарамоқда. “АҚШ яқинида ўрнатилаётган бу йўлдош тизими Обама ҳукумати томонидан огоҳлантириш сифатида қабул қилинмоқда” деб ёзмоқда немис нашри ва буни космий фазода Россия ва АҚШ технологиялари орасида кураш бораётгани билан тушунтирмоқда. “Бунгача руслар АҚШнинг жосус йўлдошлари суратлари билан америкаликларни гаранг қилиб қўйган эдилар, АҚШ махсус хизматлари бутунлай саросимага тушиб қолган эди. АҚШнинг радиолокацион йўлдошининг 2005 йилдан 2010 йилгача ҳамма ҳаракатланишлари Олтой оптик-лазер маркази томонидан қайд қилиб борилган””, дейилмоқда мақолада. Ўтган ҳафтада Никарагуа Миллий ассамблеяси Россия билан космик фазони ўрганиш ва ундан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳақидаги келишувни ратификация қилган эди. 2012 йилда Манагуа ва Москва ўртасида космик фаозини биргаликда ўзлаштириш ҳақида келишув имзоланган эди. Унда ГЛОНАСС йўлдош тизими учун ерусти инфратузилмаси қуриш ҳам назарда тутилган эди. Айни пайтда Никарагуа ва Россия қурол-аслаҳа сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Никарагуа Россиядан МиГ-29 қирувчи самолётлари ва патруль катерлари сотиб олишни режалаштирмоқда. xab-4
Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар