Сергей Лушчан: "Бунёдкор" пенальтидан гол ўтказиш бўйича чемпион бўлади

Спорт 04 Май 2015 775
lushchan27 Kun.uz: Олий Лиганинг 7-турида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Акмал Шораҳмедов ишлатган қўполликдан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов 11 метрлик жарима нуқтасидан гол урди ва бу гол ягоналиги сақлаб қолиниб, "Нефтчи" сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди. 82-дақиқада эса, мезбонлар ҳужумчиси Воҳид Шодиев қизил карточка олган ғолда майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан қатнашди. “Бунёдкор” пенальти ишлаб бериш бўйича жаҳон чемпионига айланиб бўлди. Ҳар ўйинда шу аҳвол. Орқа чизиқда хатолар кўпайиб кетди. Рақиб ҳужумчиларини бирга-бир вазиятга чиқариб юбориш бўйича ҳам уларга ёрдам бериб юборяпмиз. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман, - деб гап бошлади Сергей Иванович. "Қизил карточка 100 фоиз бор эди. Пенальти борасида эътироз билдиришим мумкин. Лекин мен ҳеч қачон ҳакамлар масаласи борасида чуқурлашмаганман ва хатто муҳокама қилмайман ҳам", дейди вазиятларга баҳо бера туриб мураббий. Ундан ёш футболчи Темур Аюпов ҳақидаги фикрлари сўралганида эса, мураббий баъзи илмоқли фикрларини билдириб ўтган. "У меҳнатсевар футболчи. Ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Фамилиясини айтмайману, баъзи ўйинчилардан кўра кўпроқ меҳнат қилади. У асосий таркибнинг бир қисми. Аслида уни ўйин бошида майдонга туширмоқчи эдик. Бироқ маҳорати юқори футболчиларга ишонч билдириш тўхтамига келгандик", дейди у. Қайд этиш жоизки, "Бунёдкор" футболчилари 6 тур мобайнида 4 марта ўз дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи бўлган. жамоа айни вақтда 12 очко билан турнир жадвалининг еттинчи ўрнида турибди. xab-
Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар