Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси: Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорликда “камар ва йўл” йўлидан бормоқда

Ўзбекистон 04 Май 2015 1334

13857236191

Kun.uz: Яқинда Хитой ҳукумати “Ипак йўли иқтисодий камари ва XXI асрнинг денгиз Ипак йўлини ҳамкорликда қуришни қўллаб-қувватлаш бўйича концепция ва ҳаракат режаси”ни ишлаб чиқди ва эълон қилди. Бу воқеа юзасидан Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзе Синьхуа агентлигининг Тошкентдаги мухбири билан бўлган суҳбат чоғида янги ҳужжатга ўз муносабатини билдириб ўтди. “Бу бутун жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортган “камар ва йўл” ташаббуси илгари сурилгандан сўнг имзоланган биринчи расмий ҳужжат бўлди. Унда замона, ҳамкорликдаги фаолиятнинг принциплари ва асосий концепциялари батафсил баён қилинган; “камар ва йўл” қуришнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган, уларга тавсиф берилган”, - деди элчи ОАВ вакили билае мулоқот чоғида. “Камар ва йўл” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад бутун дунёнинг ҳамкорликдаги тараққиётини таъминлашдир. Лицзенинг сўзларига қараганда, тақдири ягона камар ва йўл билан боғланган давлатлар умумий ривожланишдан ўз тараққиёти учун куч тўплайди. “Камар ва йўл”, Осиё, Европа ва Африкани кесиб ўтаркан, Европа ва Шарқий Осиё иқтисодиётини боғловчи янги ҳалқа бўлади”, - деб таъкидлади элчи. Шунингдек, Сунь Лицзе Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтди. “Ўрта Осиё минтақасининг марказида жойлашган Ўзбекистон Республикаси қадимда Буюк Ипак йўлининг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилган, - унинг сўзларини келтиради агентлик. – Қадимий Хитой адабиётида Самарқанд, Бухоро, Хива сингари шаҳарлар кўп бора тилга олинади. Узоқ асрлар мобайнида карвон йўли орқали элчилар, олимлар ва савдогарлар дунё кезишган. Буюк Ипак йўли нафақат Хитой ва Ўзбекистон тарихини боғлайди, балки икки давлат халқларининг умидлари ва интилишларини бирлаштиради”. “Ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ президент Ислом Каримов Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш ташаббусини илгари сурган эди, - қўшимча қилди у. – Унинг 1994 йилда баён этилган ташаббуси биз кўриб чиқаётган ҳужжатда акс этган фикрларга мос келади – Осиё, Европа ва Африка мамлакатлари ўртасида яқиндан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни янги босқичга кўтариш”. Шунингдек, элчи охирги йилларда Хитой ва Ўзбекистон алоқалари тез суръатларда ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтди: “Хитой ва Ўзбекистон “Ипак йўли иқтисодий камари”ни яратиш борасида ҳамкорликни амалга оширмоқда, уларнинг турли соҳалардаги алоқалари эса кун сайин ривожланиб бормоқда. Ишончим комилки, юқорида тилга олинган ҳужжатнинг имзоланиши ўзаро алоқаларимизга янги тус ва моҳият бағишлайди ҳамда Буюк Ипак йўлидаги икки қадимий цивилизациясининг анъанавий алоқаларини янги аср руҳи билан бойитади”.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар