65705

Kun.uz: Украина бош вазири Арсений Яценюк Украина ИИВ махсус кучларини ўқитишга АҚШлик ҳарбийларни жалб қилмоқчи. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Яценюк бу ҳақда вазирликнинг тезкор йиғилишида маълум қилди.

Яценюкнинг айтишича, “милициянинг тезкор жавоб бериш бўлими энг кучли тарзда жиҳозланиши ва пухта, чиниқтирилган бўлиши керак”. Бош вазир айнан АҚШлик ҳарбийлар Тезкор-қўққисдан ҳаракат қилиш корпуси гуруҳларини ўқитишда ёрдам бериши мумкинлигини айтмоқда.

Аввалроқ, АҚШ Йўл-патруль хизмати ходимлари Украинанинг янги йўл полициясини тайёргарликдан ўтказганлари маълум қилинганди.