[caption id="attachment_55030" align="alignnone" width="620"]Ziyonet логотипи Ziyonet логотипи[/caption] ZiyoNET Ресурс маркази томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Менинг бобом, бувим-маҳалламиз фахри” мавзусида энг яхши иншолар танлови эълон қилинади. Танловда барча 8-9-синф умумтаълим муассасаси ўқувчилари ўз иншолари билан иштирок этиши мумкин. Иншолар ўзбек ёки рус тилларида қабул қилинади. Иншо “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унда қандай вазифаларни амалга ошириш ғояси илгари сурилганлиги, дастур асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган хайрли ишларни ҳаётий мисоллар, бадиий ва публицистик асарлар ва халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар, ибратли ривоят ва бошқа материаллардан ўринли ва унумли фойдаланган ҳолда ёритиб берилиши лозим. Иншо матни сўнггида ҳар бир иштирокчи ўз исм-фамилияси билан бирга маъмурият боғлана олиши учун телефон рақами, манзили, таълим муассасаси номини кўрсатиши лозим. Шунингдек, иштирокчилардан ижод намуналарини http://fikr.uz/blog/insholar_tanlovi2015/ интернет манзилига жойлаштиришлари ҳам талаб этилади. Танлов жорий йилнинг 24 апрелидан 24 майига қадар давом этади ва охирги ижод намунаси 20 май куни соат 18:00 гача қабул қилинади. Ғолиблар қўйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар: 1-ўринга “Телевизор”; 2-ўринга “Планшет”; 3-ўринга “Смартфон”. Энг яхши деб топилган иншолар оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилинади. Боғланиш учун телефонлар: 0 (371) 239-44-56, 0 (371) 246-04-70, 0 (371) 238-42-26.