5 май 2015, Тошкент. Алоқа оператори Beeline 2000-чи фойдаланувчининг Instagram‘даги @beeline_uzbekistan расмий саҳифасига қўшилганини хабар қилади.

Instagram2000

«Биз компаниянинг аккаунтини ушбу машҳур тармоқда биринчи апрел арафасида яратдик, – дейди Unitel‘нинг матбуот-котиби Резида Эрдман. –Instagram формати алоқа имкониятларини кенгайтириб, бизга воқеалар тўғрисида оддий бўлмаган фотосуратлар, иллюстрациялар ва лавҳалар орқали гапириб бериш учун имконият яратади. Шу билан бирга, биз бир нечта йил давомида обуначиларнинг сони бўйича №1 бренд бўлиб қолаётган бизнинг Facebook, OK.ru ва Twitter даги бошқа расмий саҳифаларимизга қараганда, Instagram‘даги аккаунтимиз кўпроқ бизнинг абонентлар ва уяли алоқа мавзуси қизиқ бўлган барча билан норасмий мулоқот, ижобий фикрлар ҳамда ғоялар билан алмашиш мақсадида яратилган».

Эслатиб ўтамиз, Beeline Uzbekistan 2011 йилдан бери, www.facebook.com нинг статистикасини юритаётган www.socialbakers.com нуфузли халқаро порталининг маълумотларига мувофиқ Марказий Осиёда №1 Facebook-бренди бўлиб қолмоқда. 2014 йилнинг якунларига асосан эса Beeline Uzbekistan www.odnoklassniki.ru ва www.twitter.com ижтимоий тармоқларида обуначилар сони бўйича №1 оператор деб эълон қилинди.

Батафсил маълумотлар www.instagram.com/beeline_uzbekistan сайтида.