Afrosiyob тезюрар поезди © uztransport.uz “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Испаниянинг Patentes Talgo компаниясидан иккита янги тезюрар поезд сотиб олади. Uzbekistan Today’нинг хабар беришича, янги поездлар “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда иккита Talgo – Afrosiyob поездлари “Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналишида ҳаракат қилмоқда. Қайд этишларича, янги сотиб олинадиган поездлар Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётганларига нисбатан икки вагон узун бўлади. “Ўзбекистон темир йўллари”дан маълум қилишларича, ҳозирча музокаралар давом этмоқда, шартнома имзоланмаган, поездлар қачон етиб келиши ҳам номаълум.