756612

Kun.uz: Куба Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши раиси Рауль Кастро Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага ташриф буюриб, 9 май куни Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тантанали маросимда иштирок этади. Шунингдек, у 6 май куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади. Учрашув чоғида энергетика, транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари борасида музокаралар олиб борилади. Шунингдек, Россия ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, музокаралар чоғида гуманитар соҳа ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

uy