YAjra-500x420 Ўн тўртга тўлиб-тўлмаган жамалак соч қиз урушнинг суронли йилларида Гавҳар Раҳимова раҳбарлигидаги фронт концерт бригадасида ўз фаолиятини бошлаган. У ижро этган қўшиқлар, рақслар минглаб ўзбек жангчиларининг руҳини кўтариб, кўнглига маънавий мадад бўла олган. Ўша хушовоз қизча – бугун Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева элимиз ардоғидаги санъаткор. ЎзАнинг хабар беришича, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши вакиллари “Касаба уюшмалари – фахрийларга” ижтимоий акцияси доирасида Яйра опа сингари уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонига бориб, уларга байрам совғаларини топширди.