CEMJTxBVAAA_fKd Kun.uz: 4 май куни “Арсенал” жамоаси Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган учрашувда “Халл Сити” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи бўлимда Алексис Санчес дубль қайд этган бўлса, яна бир тўп Рэмзи томонидан киритилди. Иккинчи бўлимда “Халл Сити” вакили Куинн ҳисобни бир оз қисқартиришга муваффақ бўлди. Қўлга киритилган навбатдаги бу 3 очкодан кейин "канонирлар" турнир жадвалида 70 очко тўплаган ҳолда "Манчестер Сити" билан 2 ва 3-ўринларни бўлишиб турибди. "Шаҳарликлардан" фарқли равишда "Арсенал" битта захира ўйинига эга. Жамоа кейинги турда, 11 май куни "Суонси"ни қабул қилади. "Халл Сити" - "Арсенал" - 1:3 (0:3) Голлар: Санчес, 28 (0:1). Рэмси, 33 (0:2). Санчес, 45+1 (0:3). Куинн, 56 (1:3). "Халл Сити": Харпер, Честер, Доусон, Макшэйн, Аль-Мухаммади, Ливермор (Мейлер, 46), Хаддлстоун, Куинн (Елавич, 81), Брэйди, Алуко (Робертсон, 65), Н`Дойе. "Арсенал": Оспина, Бельерин, Мертесакер, Косьельни, Монреаль, Рэмзи (Уилшир, 68), Касорла, Кокелен, Ўзил, Санчес, Жиру (Уолкотт, 86). Огоҳлантиришлар: Ливермор, 23. Н`Дойе, 30. xab-