Супероғир вазн тоифасида фаолият олиб борадиган британиялик боксчи Тайсон Фьюири (24 жанг, 24 ғалаба, 18 нокаут) украиналик Владимир Кличкони (64 жанг, 61 ғалаба, 53 нокаут) кўргазмаларда намойиш этиладиган қимматбаҳо кучук зотига ўхшатди.

"Бизнинг жангимиз ҳақиқий боксчи питбул зотига мансуб кучукни рингда қувиб юриши билан кечади", деб ёзади боксчи ўз твиттери орқали.

Бу боксчи Кличкони жангга чақирган, лекин бу жангнинг ўтказилиши ҳали расман тасдиқланмаган.