Mourinho-Cesc

Kun.uz: Аввал “Арсенал” таркибида ҳаракат қилган “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас “аристократлар” мураббийи Жозе Моуриньо унинг фаолиятидаги энг яхши мураббий эканини маълум қилди.

“Моуриньо ғалаба қозонишни жуда яхши кўради. Мен бошқа мураббийлар ғалабани яхши кўрмайди демоқчимасман, лекин Моуриньода бошқа мураббийлардан йўқ устунликлар бор. Унинг ғалабага бўлган иштиёқи ҳар бир машғулот ҳамда ўйинда сезилади. Унинг нима учун бунчалик кўп совринни қўлга киритганини энди тушунаяпман”, – дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, “Челси” 2014/2015 йилги АПЛ мусобақасида муддатдан олдин чемпионликни қўлга киритди.

xab-