0651650

Kun.uz: Фин кўрфазида ўтказилган “Буюк Ғалаба кемаларига таъзим” экспедицияси чоғида 1942 йилда сув остига ғарқ бўлган, Совет денгиз кучларига тегишли М-95 сув ости кемасининг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда экспедиция раҳбари Константин Богдановга иқтибос келтирган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда. “Биз Фин кўрфазида, Гогланд ороли тўғрисида М-95 сув ости кемасининг ҳалокатга учраган ерни аниқладик. Унинг корпуси сув остида, 65 м чуқурликда ётибди. Кеча амалга оширилган тадқиқотлар натижасида кема мина портлаши оқибатида ғарқ бўлгани аниқланди”, - деб шарҳлаган топилмани Богданов. Таъкидланишича, портлаш кеманинг бурун қисмида содир бўлган.

xab-1