McDonald's франшизаларга ресторанларини сотишга киришди

Иқтисодиёт 05 Май 2015 3821

69409

Kun.uz: McDonald's компанияси ўз ресторанларини франшизаларга сотиш ишини фаоллаштириб, халқаро операциялар структурасини қайти тузиш ва йиллик харажатларни 300 млн долларга қисқартиришни режалаштирмоқда. The Wall Street Journal газетасида ёзилишича, шу йўл билан компания ўз бизнес моделини такомиллаштирмоқчи. Компаниянинг янги бош ижрочи директори Стив Истербрук жамоатчиликни бу борадаги режалар билан таништирди. 2018 йилга қадар компания ўзига тегишли 36 минг ресторандан 3.5 мингтасини франшизаларга сотишни режалаштирмоқда. 2016 йилга қадар франшизаларга ўтказилган ресторанлар сони 1.5 мингтага етиши кутилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – компанияга тегишли ресторанларнинг 90 фоизини франшизаларга ўтказишдир (ҳозирликда бу кўрсаткич 81 фоизга тенг). Истербрукнинг фикрича, бу компанияга барқарор ва кафолатли даромад олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, McDonald's раҳбари 1 июль куни ўз бизнесини тўрт сегмент бўйича реструктуризация қилишга киришади: ички бозор (АҚШ), етакчи халқаро бозорлар (жумладан, Австралия ва Буюк Британия), тез ўсиб бораётган бозорлар (Хитой ва Польша), асосий бозорлар. Таъкидланишича, бу мамлакатлар фақат географик тавсифга кўра эмас, балки умумий динамика ва муаммоларга кўра ҳам гуруҳларга бирлаштирилган.

xab-3
Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар