Мэйуэзер Пакьяо реванш ўтказишга рози бўлди

Спорт 05 Май 2015 1544

АҚШлик боксер Флойд Мэйуэзер филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо билан реванш ўтказишга рози бўлди. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Мэйуэзер филиппинлик боксчи у билан ўтказган жангига тайёргарлик кўриш жараёнида олган елкасининг жароҳати тузалишини кутиб туришга тайёрлигини маълум қилди. Яқин орада Пакьяо операция ўтказади, шундан сўнг 9–12 ой унга тикланиши учун зарур бўлади. Флойд билан Мэнни ўртасидаги иккинчи жанг 2016 йилнинг май ёки сентябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин.

Пакьяо ўзининг жароҳати ҳақидаги ҳақиқатни Невада штатининг Атлетика комиссиясида анкетадан ўтиш пайтида беркитганлиги учун филиппинлик боксчига жарима кўринишида ёки четлатиш билан жазо берилиши мумкин.

Аввалроқ 38 ёшли Мэйуэзер ўзининг охирги жангини бу йилнинг сентябрь ойида ўтказишини, сўнгра 66,68 килограмм вазн тоифасидаги ўзининг барча чемпионлик камарларидан (WBA, WBO, WBC) воз кечишини маълум қилганди.

Мэйуэзер ва Пакьяо ўртасидаги жанг 2 майда Лас-Вегасда бўлиб ўтди ва жанг ҳакамларнинг бир овоздаги қарори билан очколар бўйича АҚШлик боксчининг ғалабаси билан якунланди. Спортчиларнинг гонорарлари бокс тарихидаги энг катта гонарарлар бўлди: Мэйуэзер 180 млн доллар, Пакьяо 120 млн доллар олган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24800 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54447 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65139 Жамият
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 44 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 41 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 317 Жаҳон
Электрон мактубингизга АҚШга чипта келса, очманг! Вирус бўлиши мумкин
15:03 603 Жаҳон
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлисларни киритмаслик қарори ЎФФ томонидан қабул қилинган
14:38 1338 Спорт
ОПЕК+ давлатлари нефть бўйича келишувни 94 фоизга бажарди
Хакерлар криптовалюталар фирибгарлигидан 225 млн доллар ишлашди
Кўпроқ янгиликлар