Flickr-US-Embassy-Kabul-Af Kun.uz: АҚШ президенти Барак Обама генерал Жозеф Данфорд номзодини армиянинг энг юқори лавозими – Бирлашган штаб бошлиғи лавозимига тавсия этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда. Ҳозирда 59 ёшли Данфорд денгиз пиёдалари бўлинмасига раҳбарлик қилмоқда. У бунгача 2 йил давомида Афғонистон хавфсизлигини таъминлаш халқаро кучларини бошқарган. Данфорд янги лавозимни жорий йилнинг кузида фаолиятини якунлаётган генерал Мартин Демпсидан қабул қилиб олиши мумкин бўлади. Денфорднинг АҚШ қуролли кучлари раҳбари бўлиши масаласини сенат ҳам тасдиқлаши лозим. Шунингдек Обама генерал Пол Селвнинг номзодини мамлакат қуролли кучлари раҳбари ўринбосарлигига тавсия қилмоқда. xab-4