a19_2072 Kun.uz: Чирчиқ олимпия захираларии коллежида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Икки кунлик мусобақаларнинг якунларига кўра ўз вазн тоифаларида Руслан Макаров (-56 кг), Ҳумойиддин Жабборов (-62 кг), Алишер Абдуллаев (-69 кг), Файзулло Набиев (-77 кг), Жавлон Абдусатторов (-85 кг), Шерзод Рўзметов (-94 кг), Муҳаммад Юсупов (-105 кг) ва Иван Ефремов (+105 кг) олтин медалларга сазовор бўлдилар. Аёллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада Маҳлиё Тоғаева, Лола Қодирова, Марина Сисоева, Манзура Мамасолиева, Муаттар Набиева, Омадой Отақўзиева биринчи ўринни эгаллашди. xab-4