Florian_Bauer_Qatar

Kun.uz: 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ҳақида фильм олаётган германиялик журналистлар Қатар полицияси томонидан ҳибсга олинди. “Биз Қатарда қўлга олиниб, маҳаллий полиция ва разведка вакиллари томонидан сўроқ қилиндик. Бир неча кун мобайнида бизга мамлакатни тарк этишга рухсат берилмайди. Ёзилган материал ўчириб ташланди, асбоб-ускуна бузилди”, - деган ёзув қолдирди Твиттердаги саҳифасида Германиянинг ARD телеканали мухбири Флориан Бауэр. Фильмни суратга олишда иштирок этган бошқа телеканал - WDR ҳам унинг ходимлари Дохадаги суратга олиш жараёнида қўлга олиниб, 14 соатдан кейин қўйиб юборилганлигини маълум қилди. Суратга олиш дастгоҳлари, ноутбуклар ва смартфонлар тортиб олиниб, 4 ҳафтадан сўнг қайтарилган, улардаги барча видеоқайдлар ўчирилган, асбоб-ускуналарга қисман зарар етказилган.

xab-