Самарқандда янги меҳрибонлик уйи очилди

Жамият 05 Май 2015 2330

Самарқанд шаҳрида “Sen Yolg’iz Emassan” жамғармаси томонидан қуриб битирилган янги меҳрибонлик уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаеванинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида маълумот берилди.
“Азиз дўстлар, сиз билан қувончли хабарни улашмоқчиман! Ниҳоят Самарқанд шаҳрида “Sen Yolg’iz Emassan” жамғармамиз томонидан қуриб битирилган янги Меҳрибонлик уйининг очилиши бўлиб ўтди”, - дейилади хабарномада.
Лола Каримова-Тиллаева меҳрибонлик уйининг барпо этилишига жиддий эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтди:
“Биз уй лойиҳасини ишлаб чиқишда архитектор, педагог ва психологлар билан биргаликда пухта иш олиб бордик, болажонларнинг яшаши, ривожланиши ва таълим олиши учун максимал қулайликлар яратишга интилдик”.
Маълум бўлишича, янги меҳрибонлик уйи биносига 6-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, жами 127 бола (42 қиз ва 85 ўғил бола) кўчиб ўтган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар