Фабрика Форматов93a_Paxtakor-Naft34 Kun.uz: 6 май куни бўлиб ўтадиган "Пахтакор" ва "Ал Шабаб" жамоалари учрашувидан олдин ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб саволларга "Пахтакор" менежери ва бош мураббий вазифасини бажарувчи Самвел Бабаян жавоб берди. "Эртага бизни жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. Анчадан буён плей-оффга чиқа олмаяпмиз. Ҳозирча имкониятимиз борлигидан хурсандман. Эртага ўзимиз учун керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Рақибнинг гуруҳда чиқа олмаслиги аниқ бўлган. Бизга эса ғалаба зарур. Бундай вазиятда рақибга осонроқ бўлади. Лекин юртимиз ва клубимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз", дейди мутахассис. "Кримец жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бири. Дисквалификацияси туфайли майдонга туша олмайди. Шундай экан, бошқа футболчилар билан ўйнаймиз", деб маълум қилди бабаян таркиб борасидаги саволлардан бирига. xab-