Сардор Милано: Тошкентга концерт дастури билан келишни истайман

Маданият 05 Май 2015 4589
Фабрика Форматов11070894_10202807735194594_6500453042795497207_n Kun.uz: “Главная сцена” мусиқий лойиҳасининг ғолиби Сардор Милано UZ24 сайтига берган интервьюсида Тошкентга концерт дастури билан ташриф буюриш нияти борлигини айтиб ўтди. “Мен Ўзбекистонга дўстлар ва қариндошлар билан кўришиш учун тез-тез келиб тураман, мусиқий материал устида айнан Тошкентда ишлайман; бу ерда ишлаш осон”, - деб таъкидлади у. “Мен Тошкентга концерт дастури билан ташриф буюришни истайман, - қўшимча қилди санъаткор. – У ерда мухлисларга тўла зални кўришга ва уларга чинакам мусиқа байрамини тақдим этишга умид қиламан”. “Менинг болалигим Тошкентда кечган. Инглиз тилига ихтисослашган 178-умумтаълим мактаби, мусиқа мактабининг фортепиано синфи. Болалигимнинг муҳим қисмини “Аловуддин” эстрада шоу-студиясидаги иштироким ташкил этади, мен айнан ўша ердан ўз ижод йўлимни бошлаганман”. Ёш ижодкор ўзбек хонандалари уни қўллаб-қувватлаганидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди: “Ўзбек эстрадаси юлдузларининг мени қўллаб-қувватлаганидан жуда хурсанд бўлдим. Улар орасида Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, Лариса Москалёва, Рашид Ҳолиқов, Лайло Галиева (“Сетора” гуруҳининг биринчи таркибидан), Шукур (“Фазо” гуруҳи) кабилар бор. Интервьюларимдан бирида Тошкентга келганимда улар билан шахсан танишишни хоҳлашимни айтиб ўтган эдим”. Шунингдек, Сардор Милано келажакдаги режаларига тўхталиб ўтди: “Продюсерлардан таклифлар келиб тушмоқда, бундан жуда хурсандман. Бунинг тафсилотларини ҳозирча баён қила олмайман, яқинда ўзингиз ҳаммасини билиб оласиз”. xab-4
Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар