ШҲТ бош котиби Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга аъзо бўлишига умид билдирди

Жаҳон 05 Май 2015 1709

1057337737

Kun.uz: Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Дмитрий Мезенцевнинг РИА Новости агентлигига берган интервьюсида таъкидлашича, ташкилотни кенгайтиришнинг ҳуқуқий-меъёрий базаси шакллантирилган, шу боис ташкилотга янги давлатларнинг, жумладан, Ҳиндистон ва Покистоннинг аъзо бўлиши тез орада амалга ошиши мумкин. Ўтган йили Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида президент Владимир Путин Россия ташкилотга раислик қилиши даврида унга бир қатор янги давлатларни, жумладан, Ҳиндистон ва Покистонни қўшиш бўйича иш олиб боришини маълум қилган эди. Эндиликда, Мезенцевнинг сўзларига кўра, бу борадаги ҳуқуқий ишлар якунига етган, ва янги давлатларни ташкилот таркибига қабул қилиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. “Ҳиндистон ва Покистон бўйича қарор қабул қилинишига умид қиламан. Бу ташкилотнинг салоҳиятини оширади, ШҲТнинг минтақадаги нуфузини кучайтиради ҳамда унинг минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар ечимида фаолроқ иштирок этишига замин яратади”, - таъкидлаб ўтди ташкилот бош котиби.

Кўпроқ янгиликлар