CEOyXgjW0AAmz_N Kun.uz: Швецияда катта миқдордаги сланец захираси топилди. Бу ҳақда The American Association of Petroleum Geologists Bulletin тадқиқот маркази маълум қилди. Тадқиқотчиларнинг айтишича, бу захиралар Швециянинг жанубида жойлашган бўлиб, 12 минг йил муқаддам биосфера ва музликларнинг мураккаб реакцияси натижасида ҳосил бўлган. Маълумот учун, Швецияда мавжуд бўлган бошқа сланец манбалари 300 минг йиллик тарихга эга. Янги захиралар эса мамлакатдаги нисбатан "энг ёш сланец захиралари" сифатида қайд этилди. Америкалик олимлар бу манбалар 100 метр атрофидаги чуқурликда жойлашганини айтишган. xab-5