0934206_b Тошкентдаги International Hotel меҳмонхонасида 7-8 май кунлари Open HR Business Forum номли тадбир бўлиб ўтади. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда. 7 май куни форум доирасида ташкил этиладиган Business Career Expo’да компаниялар иштирокида брифинглар, меҳнат ярмаркаси, қатнашчи фирмалар учун маҳорат машғулотлари, шунингдек, ўқув марказлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Қайд этишларича, ушбу тадбирга кириш бепул. 8 май куни эса австралиялик бизнес-тренер Бретт Минчингтон иш берувчининг брендини бошқариш борасида мастер-класс ўтказади. Ушбу машғулот давомида компанияга иқтидорли ходимларни жалб этиш ва уларни сақлаб қолиш масалалари бўйича кўникма оширилади. Бу тадбир учун жойлар сони чекланган.