“Ўзбектелеком” алоқа объектларида қуёш ва шамол генераторларини қўлламоқда

Технология 06 Май 2015 1407

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2012 йилдан буён муқобил энергия манбаларини қўллашни жорий қилиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширди. Бу лойиҳалар алоқа объектларининг электр қуввати билан таъминотида узилишларга йўл қўймаслик учун амалга оширилган.
Компания сайтида эълон қилинган хабарномада таъкидланишича, “Ўзбектелеком” йирик энергия истеъмолчиларидан бири ҳисобланади. Алоқа объектлари узлуксиз равишда электр қувватига уланган бўлиши талаб этилади. Бу эса ўз навбатида кўп миқдорда электр қувватининг сарфланишига олиб келади.


Электр энергиясини тежаш ва электр тармоғининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида 2012-2014 йилларда “Ўзбектелеком” бўлинмаларида тадбиркорлик субъектлари билан билан ҳамкорликда узоқ ҳудудларда жойлашган алоқа объектларини қуёш генераторлари билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилди. Жумладан, 2012 йилда Сурхондарё вилоятининг 2 қишлоғида, 2013 йилда Тошкент вилоятининг 3 қишлоғида 2013-2014 йилларда турли вилоятларнинг 12 узоқ туманларидаги АТСларда, 44 тумандаги базавий станцияларда қуёш электр станциялари барпо этилди.
“Бу борадаги ишлар давом этмоқда”, - деб таъкидланади хабарномада. Хусусан, муқобил энергия манбаларига ўтишни тезлаштириш мақсадида компания раҳбарияти томонидан “2014-2015 йиллар давомида муқобил энергия манбаларини (қуёш ва шамол генераторлари) ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар режаси” қабул қилинди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар