АҚШ ҳукумати парранда гриппи хасталигига қарши кураш мақсадида 330 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигига асосланган ҳолда Рейтер хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, бу маблағнинг асосий қисми касалликдан жабр кўрган фермерларнинг зарарини қоплаш учун йўналтирилади.

Бироз олдинроқ, АҚШ ҳудудида парранда гриппи хасталигининг янги уч кўриниши тарқала бошлагани маълум бўлганди.

Хабар қилинишича, Айова штатида хасталик аломати кузатилган 5,3 млн товуқ хасталикнинг мамлакат бўйлаб тарқалиши олдини олиш мақсадида ўлдирилган.