Германиянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи BMW AG, Audi AG ва Mercedes-Benz корпорациялари Финляндиянинг Nokia Corp. компаниясига тегишли картография бўлинмаси – Here’ни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда MarketWatch портали маълумот бермоқда.
Юқоридаги автоконцернлардан ташқари, Хитойнинг Baidu Inc. технологик гуруҳини ҳам ўз ичига олувчи инвесторлар консорциуми Here бўлинмасини 2 млрд долларга баҳоламоқда.
Музокараларнинг асосий қисми ўтиб бўлган. Кейинги 2 ҳафта ичида узил-кесил келишувга эришилиши айтилмоқда.
Тахмин қилинишича, автоконцернлар бўлинма акцияларининг назорат пакетига эгалик қилади, Nokia, Baidu ва яна бир инвестор эса миноритар акцияларни қўлга киритади.
Германия автоконцернларининг фикрича, картография бўлинмасининг сотиб олиниши уларга Google’дан бир қада олдинда бўлишга имкон беради.