Czech Airlines самолёти двигатели ишдан чиқиб, Гамбургга режадан ташқари қўнди

Жаҳон 06 Май 2015 298

Czech Airlines йўловчи самолёти двигателларидан бири ишламай қолганлиги туфайли Гамбургда режадан ташқари қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Чехия авиакомпаниясига таяниб, ТАСС хабар берди.
Икки моторли турбовинтли ATR 42 самолёти Биллунн (Дания) – Прага йўналиши бўйича парвоз қилаётганди. Бортда 30 нафар йўловчи бўлган.

Биллунн аэропортидан учишда муаммолар кузатилмаган, самолёт баландликка кўтарилганидан сўнг двигатель номаълум сабабларга кўра ишламай қолган. Экипаж самолётни яқин атрофдаги ҳаво бандаргоҳига йўналтиришга қарор қилган. Қўниш вақтида ҳеч ким жабрланмаган.

CSA двигатель ишламай қолганининг сабабини аниқлаш ва ҳаво кемасини таъмирлаш учун Гамбургга техниклар жамоасини жўнатди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар