Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 12-13 май кунлари МДҲга аъзо мамлакатларнинг Ёшлар ишлар бўйича кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Review.uz хабар бермоқда.

Мажлсида ёшлар сиёсати соҳаидаги номратив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уни татбиқ этиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, талабаларнинг меҳнат ва ёшлар кўнгилли бўлинмаларини тузиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Кенгаш аъзолари МДҲ мамлакатларининг ёшлар муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот тузилмалари раҳбарлари йиғилиши ва Ёш тадбиркорлар конгрессини ўтказиш, шунингдек, МДҲга аъзо мамлакатларнинг Ёшлар миллий уюшмалари (кенгашлари) конфедерациясини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилади.