Эрон ҳукуматининг маданий мерос ва туризм бўйича вакили Масъуд Солтанифар республика раҳбарияти Кемш шаҳрида жаҳон даражасида янги автодром қуришга буйруқ бергани ҳақида маълумот тарқатган.
Ушбу орол “Формула-1” баҳсларини ўтказиш учун энг чиройли жойлардан бирига айланиши мумкин. Аввалроқ Эронда Теҳрон яқинида пойгалар учун жой қуриш мумкинлиги тўғрисида хабар тарқалганди.