Россия президенти Владимир Путин Москвада 9 майда бўлиб ўтадиган Ғалаба Парадида шахсан ўзи сукут сақлаш дақиқасини эълон қилади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
“Президент Путин Улуғ ватан урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд олиш мақсадида сукут сақлаш дақиқасини эълон қилиши режалаштирилмоқда”, деб айтди президент ёрдамчиси Дмитрий Песков. Путин парадда Олий бош қўмондон сифатида иштирок этади.