Ўзбекистонда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбоблари номидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келиши давом этмоқда.

Жумладан, ЎзАнинг хабар беришича, Ҳиндистон президенти – Пранаб Мукержи, Сингапур президенти – Тони Тан Кенг Ям, Лаос президенти – Чуммали Сайньясон, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби – Талеб Рифаи, ЮНЕСКОнинг собиқ бош директори – Коичиро Мацуура, “Италия – Ўзбекистон” умумпартиявий дўстлик гуруҳи раҳбари – Пьетро Лаффранко, Япониянинг энергетика ва саноат бўйича янги технологияларни ривожлантириш ташкилоти раиси – Казуо Фурукава, Япония тиббиёт ускуналари соҳасида ташқи техник кўмак ташкилоти раиси – Кеничи Мацумото, Кейо университети ректори – Ацуши Сеикэ, Цукуба университети ректори – Кёсукэ Нагата, “Кавасаки Хэви Индастриз” компанияси президенти – Сигэру Мураяма, “Тойоко Инн Хотэл Груп” раҳбари – Норимаса Нишида табрик йўллаган.

“Қутловлар келиши давом этмоқда”, - дейилади ЎзА хабарида.