ИШИД АҚШ ҳудудида ўзининг 71 жангариси борлигини маълум қилди

Жаҳон 06 Май 2015 2637

ИШИД гуруҳи JustPastIt сайтида янги мурожаатномасини эълон қилди. Унда эътироф этилишича, мамлакатнинг 15 штати ҳудудида террорчи гуруҳнинг 71 нафар жангариси жойлашган.
New York Daily News нашрида ёзилишича, мурожаатнома Техас штатидаги карикатуралар кўргазмаси ташкилотчиси Памела Геллерга йўналтирилган. Эслатиб ўтамиз, 3 май куни пайғамбар Муҳаммад карикатуралари намойиш этилаётган бу кўргазмага уч нафар қуролли шахс ҳужум уюштирган эди. Улар полиция ходимлари томонидан йўқ қилинган.
Мурожаатда ИШИД жангарилари жойлашган 15 штатдан фақат 5тасининг номи келтирилган: Виргиния, Мэриленд, Иллинойс, Мичиган ва Калифорния.

Кўпроқ янгиликлар